Лукашенко ҳокимиятни янги авлодга тинч йўл билан топшириш режаси ҳақида гапирди
Беларусда навбатдаги президентлик сайловлари 2025 йил 26 январда бўлиб ўтади. Унда беш нафар номзод, жумладан, 1994 йилдан бери республика президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган Александр Лукашенко еттинчи маротаба иштирок этади.
Беларус президенти Александр Лукашенко ҳокимиятга ёпишиб олмагани ва уни янги авлодга тинч топшириш учун барча ишни қилишга тайёрлигини билдирди.
«Мен ҳокимияга ёпишиб олмаганман. Ушбу ҳокимиятни янги авлодга тинч, хотиржам топшириш учун барча ишни қиламан», — дейди Лукашенко Минск областидаги черковга ташрифида.
Шу билан бирга, Беларус президенти янги ҳукумат даврида ҳам яшаш насиб этишига умид билдирган. «Фарзандларим яшайди. Мен уларнинг қандай яшашини кўрмоқчиман… Фарзандларим — мана булар (черковдаги болаларни кўрсатиб). Уларнинг қандай яшашини кўришни истайман. Мана менинг мақсадим», — дея таъкидлайди Лукашенко.
Беларусда навбатдаги президентлик сайловлари 2025 йил 26 январда бўлиб ўтади. Унда беш нафар номзод, жумладан, 1994 йилдан бери республика президенти лавозимида фаолият юритиб келаётган Лукашенко еттинчи маротаба иштирок этади.
2020 йилги сайловлардан олдин ҳам Лукашенко ўз номзодини кўрсатиш вақтида «халқ қўллаб-қувватламаса, ҳокимиятга ёпишиб олмаганини» айтганди. «Мен кўкарган бармоқларим билан курсига ёпишиб олмайман», — деган эди ўшанда Беларус президенти.
2020 йил 9 август кунги президентлик сайловларидан кейин Лукашенконинг ғалабаси эълон қилингач, Беларусда ярим йилдан ортиқ вақт оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Мухолифат Лукашенконинг истеъфосини, сиёсий маҳбуслар озод этилиши ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилди. Норозилик акциялари кучишлатар тузилмалар томонидан куч билан бостирилганидан кейин тўхтаган эди.
Мавзуга оид
08:32
«Ахир у билан яхши эдик. Нега вайсаяпти?» — Лукашенко Зеленскийга жавоб қайтарди
10:47 / 07.01.2025
Зеленский Лукашенко урушнинг илк кунларида узр сўрагани ҳақида эслади. Беларус томони рад этди
16:54 / 29.12.2024
Лукашенко ва Пашинян гап талашиб қолди
17:20 / 28.12.2024