Жамият | 17:49 / 09.01.2025
1614
1 дақиқада ўқилади
Савицкий номидаги музейга янги раҳбар тайинланди
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Гулбаҳор Изентаева музейга раҳбар бўлди.
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида жойлашган И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейига янги раҳбар тайинланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Туризм бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Гулбаҳор Изентаева музейга раҳбар бўлди.
Бунга қадар музейга россиялик Тигран Мкртичев раҳбарлик қилган ва 2024 йил декабрида унинг шартномаси муддати тугаган эди.
И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи Ўзбекистондаги энг йирик санъат музейларидан бири. Музей Россиядан ташқаридаги энг йирик рус авангарди асарлари тўплами билан машҳур.
Мавзуга оид
14:07 / 08.01.2025
Қорақалпоғистон Республикасига Иқтисодиёт ва молия вазири тайинланди
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
11:31 / 27.11.2024