Илон Маскнинг Neuralink чипи учинчи беморга ўрнатилди
Компания 2025 йилда яна 20-30 та имплант ўрнатишни режалаштирмоқда.
Америкалик тадбиркор Илон Маскка тегишли Neuralink компанияси ўзининг учинчи беморига чипини жойлаштирди. Бу ҳақда Маск ижтимоий тармоқда трансляция қилинган Лас-Вегасдаги тадбир давомида маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, компания 2025 йилда яна 20-30 та имплант ўрнатишни режалаштирмоқда.
2024 йил август ойида иккинчи беморга Neuralink чипи муваффақиятли имплантация қилингани ҳақида хабар берилган эди. Тадбиркор сўзларига кўра, иккинчи бемордаги имплантнинг 400 та электроди тўғри ишлаяпти, қурилмада мингдан ортиқ электрод бор.
2024 йил январ ойида дунёдаги биринчи одамга мия импланти ўрнатилди. 29 ёшли Ноланд Арбо умуртқа поғонаси шикастланган бахтсиз ҳодиса оқибатида бутунлай фалаж бўлиб қолган. Арбо миясига Neuralink чипининг ўрнатилиши натижасида у фикр кучи ёрдамида компютерни бошқара олди.
Компания маълумотларига кўра, технология оёқ-қўлларини ишлата олмай қолган одамларга ёрдам бериш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
22:49 / 09.01.2025
Трамп бутун материкни эгалламоқчи: ҳамма ҳайратда
21:47 / 09.01.2025
FT: Илон Маск Кир Стармерни Британия бош вазирлиги лавозимидан қандай четлатишни ўрганмоқда
19:52 / 08.01.2025
Франция Еврокомиссияни Илон Маскка қарши чора кўришга чақирди
23:06 / 06.01.2025