Жаҳон | 19:06
950
2 дақиқада ўқилади

Тайванда орол тарихидаги энг паст туғилиш даражаси қайд этилди

Оролда умумий туғилиш коэффициенти 1000 кишига 5,76 ни ташкил этмоқда — бу 2016 йилдан бери кетма-кет тўққизинчи йиллик пасайишдир.

Фото: Getty Images

Тайван аҳолиси 2024 йилда тахминан 23,4 миллион кишини ташкил этди — бу ундан олдинги йилга нисбатан 20,2 минг кишига камроқ, деб хабар беради «Синхуа» агентлиги.

Маълум қилинишича, ўтган йилда туғилишлар сони 134,8 мингга камайган бўлиб, бу ҳисоб юритиб келинган даврдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир. Оролда умумий туғилиш коэффициенти 1000 кишига 5,76 ни ташкил этмоқда — бу 2016 йилдан бери кетма-кет тўққизинчи йиллик пасайишдир.

2024 йилда орол аҳолисининг умумий қисқариши 202 минг кишини ташкил этган — ўлим даражаси 1000 кишига 8,63 га тенг. Шу билан бирга Тайванда турмуш қуришлар сони ҳам қисқарган. Ўтган йили оролда 123 минг жуфтлик оила қурган бўлиб, бу ундан олдинги йилга нисбатан 2,1 мингга кам.

Оролдаги 65 ёш ва ундан катталарнинг улуши минтақадаги жами аҳолининг 19,18 фоизини ташкил этган. «Бу шуни англатадики, Тайван ҳозирда аҳолиси қариган жамиятга айланиш арафасида турибди», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Хитой туғилишни рағбатлантириш дастурини кенгайтириб, ёлғиз одамларни турмуш қуришга уринаётгани, оилаларни бир нечта фарзанд кўришга ишонтиришнинг турли усулларини синаб кўраётгани тўғрисида хабар берилганди. Хитой аҳолиси камайиб бормоқда ва ўлимлар сони туғилиш сонидан ошиб кетган.

Мавзуга оид