Bloomberg: Россиянинг АҚШ санкцияларига учраган учта танкери Хитой қирғоқларида тўхтаб қолди
Россия нефти ортилган танкерлар Хитой портларига киритилмай, Сариқ денгизда тўхтаб қолди. Huihai Pacific ва Mermar номли танкерлар Панама, Olia танкер эса Габон байроғи остида ҳаракатланган.
Россия нефти ортилган учта танкер 10 январ куни АҚШ санкцияларига учраганидан кейин Сариқ денгизнинг Хитой шарқидан ўтган сувларида тўхтаб қолди, деб хабар беради Bloomberg.
Huihai Pacific ва Mermar номли танкерлар Панама, Olia танкер эса Габон байроғи остида ҳаракатланган.
Kpler таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, кемаларнинг учаласи ҳам Россиянинг Козмино портидан январ бошида чиққан. Умумий ҳисобда улар 2 миллион баррелдан ортиқ нефт олиб кетаётган бўлган. Huihai Pacific 15 январ куни Хитойнинг Шандун портига, қолган иккитаси Янтай портига етиб келиши керак эди.
АҚШ Молия вазирлиги томонидан 10 январ куни Россия нефт-газ соҳасига нисбатан жорий этилган санкциялар пакетида ушбу РФнинг танкерлари белгиланган қийматдан юқори нархдаги нефтни ташувчи «соядаги флот» деб аталган. Бундан ташқари, санкциялар асосида Olia танкер Эрон нефтини ҳам ташигани келтирилган.
Reuters агентлиги 8 январ куни Хитой АҚШ санкциялари туфайли нефт танкерлари учун асосий портларни ёпаётгани тўғрисида хабар берганди. Хусусан, шарқий соҳилдаги асосий портларни бошқарувчи Shandong Port Group санкциялар остидаги танкерларнинг у ерга киришини тақиқлаб қўйган. Мазкур портлар орқали санкциялар остидаги нефтлар Хитойга учта давлат — Россия, Эрон ва Венесуэладан импорт қилинган.
Мавзуга оид
16:10
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари нефт нархи кўтарилишига олиб келди
21:39 / 13.01.2025
Хитой ва Ҳиндистон санкция остига тушган Россия нефт танкерларини қабул қилмади
15:49 / 13.01.2025
Шимолий Европа ва Болтиқбўйи — Россия нефтига нархни пасайтириш тарафдори
19:15 / 11.01.2025