Жаҳон | 09:35
1744
2 дақиқада ўқилади

Швейцария Путин ва Трамп учрашувини ўтказишга тайёр

Швейцария ҳукумати Владимир Путин ва Доналд Трамп илтимос қилган тақдирда учрашувни ўтказишга тайёр, деб хабар берди мамлакат ТИВ.

Фото: Михаил Метцель/ ТАСС

Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасида кутилаётган учрашув Швейцарияда бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Швейцария ТИВ вакили Николас Бидо 10 декабр, жума куни чоп этилган маҳаллий Le Temps нашрига берган интервюсида маълум қилди.

Дипломатнинг сўзларига кўра, Швейцария АҚШ ва Россия раҳбарларининг саммитига, улар бу ҳақда сўраса, мезбонлик қилишга тайёр. Берннинг ўзи бу масалада ташаббус кўрсатмайди, деди Бидо.

«Бюргеншток саммитидан буён биз мунтазам равишда Украина, Россия ва АҚШни тинчлик ўрнатишга ҳисса қўшадиган ҳар қандай дипломатик саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигимиз ҳақида хабардор қилиб турдик», — деди у.

Трамп Путин билан учрашувга тайёргарлик ҳақида

9 январ куни Трамп Путин билан учрашувга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. «Биз бу урушни, қонли тартибсизликни тугатишимиз керак», деди 20 январ куни АҚШ президенти лавозимига киришиши керак бўлган республикачи.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Путин ва Трампнинг учрашуви учун ҳеч қандай шарт-шароит талаб қилинмаслигини ва Кремл республикачининг «муаммоларни мулоқот орқали ҳал қилишга» тайёрлигини «олқишлашини» айтди.

Мавзуга оид