Трампга Гренландияни сотиб олиш имконини берувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Трамп ўз инаугурациясидан сўнг Дания билан оролни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаши мумкин.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг республикачи аъзолари ўз партиядоши, сайланган президент Доналд Трампга Гренландияни сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаш имконини берувчи қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Ҳозир республикачилар лойиҳани зарур қўллаб-қувватловчилар билан таъминлаш чораларини кўрмоқда. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, Трамп Дания билан музокараларни 20 январ куни, яъни АҚШ президенти лавозимига киришганида бошлаши мумкин.
Агар АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича Дания билан келишувга эришса, Трамп 5 кун ичида келишувни, шу жумладан барча илова материалларини Конгресс қўмиталари муҳокамасига тақдим этиши керак.
Гренландия дунёдаги энг катта орол бўлиб, Шимолий Американинг шимоли-шарқида жойлашган ва автоном ҳудуд сифатида Дания таркибига киради. XIX асрдан бери Қўшма Штатлар ҳукумати оролни қўлга киритиш масаласини бир неча бор кўтарган.
Трамп Гренландияни қўлга киритиш истагини 2019 йилда президент сифатидаги биринчи муддатида билдирган эди. 2024 йилги президентлик сайловида ғалаба қозонгач, яна шу ғояга қайтди. Унга кўра, шу йўл билан АҚШ ўзининг миллий хавфсизлигини кафолатлайди.
Гренландия бош вазири Муте Эгеде бир неча бор орол мустақиллигини қўллаб-қувватлаган ва орол «сотилмайди» деган. Дания бош вазири Метте Фредериксен қироллик яхлитлигини сақлаб қолиш истагини билдирди, бироқ оролнинг мустақилликка интилишини «қонуний ва тушунарли» деб атади.
Мавзуга оид
18:33 / 14.01.2025
«Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди» - Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи эълон қилинди
16:08 / 14.01.2025
Фуқароларни АҚШга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
16:06 / 14.01.2025
Калифорниядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришга 900 дан ортиқ маҳбус жалб қилинди
15:35 / 14.01.2025