Ўзбекистон | 19:13
2199
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда “Навоийуран” Ўзбекистондаги энг йирик солиқ тўловчилар топ-3 талигига кирди  

Ўзбекистондаги табиий уран ишлаб чиқарувчи ягона саноат корхонаси "Навоийуран" ДК ўтган 2024 йилда 4 трлн 607,1 млрд сўм солиқ тўлади.

Фото: Навоийуран

Солиқ қўмитаси 2024 йилда 949 та йирик солиқ тўловчи томонидан 123,3 трлн сўм солиқ тушумлари амалга оширилган ҳақида хабар қилганди. Шундан 70,2 трлн сўм давлат улуши мавжуд топ-10 та энг йирик солиқ тўловчилар ҳисобига тўғри келган.

Хусусан, Ўзбекистондаги табиий уран ишлаб чиқарувчи ягона саноат корхонаси бўлган "Навоийуран" ДК 2024 йилда 4 трлн 607,1 млрд сўмлик солиқ тўловларини амалга оширди.

Ўтган йилда корхона томонидан 13,7 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 2023 йилга нисбатан 128,1 фоизга тенг бўлган.

Инвестиция дастури доирасида 125,9 млн долларлик маблағ ўзлаштирилган. Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 58,7 млрд сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилган ва тармоқлараро саноат кооперацияси доирасида 755,8 млрд сўмлик маҳсулот харид қилинган. Харажатларни мақбуллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг самарали амалга оширилиши эса маҳсулот таннархини 457,2 млрд сўмга камайтириш имконини берган.

Мавзуга оид