Электрон меҳнат шартномаларини тузиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплексида электрон меҳнат шартномаларини тузиш, меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, электрон меҳнат дафтарчаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом Электрон меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш деб номланган 3-1 боби билан тўлдирилди.
Ушбу бобда иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат шартномалари “ЯММТ” ИДАК рўйхатидан ўтказилиши назарда тутилган. Улар меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи томонидан тузилади ва томонларнинг келишуви билан электрон имзодан фойдаланган ҳолда имзоланади. Бундай ҳолда, ходим иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномасини ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши мумкин.
Меҳнат муносабатларини, шу жумладан, электрон меҳнат шартномаларини тузиш, уларни бекор қилиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда ҳамда қоғоз шаклида тузилган меҳнат шартномаларини, уларни бекор қилишни ва уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда “ЯММТ” ИДАКдан фойдаланиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча иш берувчилар учун мажбурийдир, Ўзбекистон давлат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги, шунингдек, штат жадвали махфий бўлган иш берувчилар бундан мустасно. Тегишли ўзгартириш Низомнинг 3-бандига киритилди.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинди ва 04.01.2025 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
13:32 / 19.12.2024
Тошкент шаҳар Ёшлар ишлари бошқармаси мавжуд бўлмаган корхона билан шартнома тузган
16:12 / 08.10.2024
Тошкентда тадбиркорга шартнома тузиб беришини айтиб 50 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:10 / 02.10.2024
Меҳнат органларига мурожаат қилганлардан ортиқча ҳужжатлар талаб этилиши олди олинади
07:31 / 14.09.2024