Германия Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидан кетди
Бунга ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск немис ҳукумати вакилларига қарши кўплаб ҳақоратли чиқишларни амалга ошираётгани сабаб бўлди. Ўтган ҳафта 60 та немис университети ва тадқиқот маркази ҳам платформани тарк этганди.
Германия Мудофаа вазирлиги Х ижтимоий тармоғидаги ўзининг расмий аккаунти фаолиятини тўхтатишини эълон қилди.
«Бу ерда фактларни алмашиш тобора қийинлашиб бораётгани сабаб биз шундай қадамни ташлашга қарор қилдик», — дейилади идора хабарида.
Шунингдек, немис армияси (бундесвер), бундесвер бош инспектори Карстен Бройер ва идоранинг бошқа вакиллари аккаунтлари ҳам ўз фаолиятини тўхтатади.
«Мудофаа вазирлиги ўз позициясини эгаллади, аммо биз ҳозича қарама-қаршиликлардан холи бўлмаган платформада қоламиз», — дейилади немис канцелярияси изоҳида.
Германия Мудофаа вазирлиги аккаунтлари фаолияти тўхтатилиши Х ижтимоий тармоғи эгаси Илон Маск немис ҳукумати вакилларига қарши кўплаб ҳақоратли чиқишларни амалга ошираётгани сабаб содир бўлмоқда. Хусусан, бизнесмен Германия канцлери Олаф Шолцни «нокомпетент аҳмоқ» деб атаб, у истеъфога чиқиши кераклигини айтди.
9 январ куни Илон Маск Х ижтимоий тармоғида ўнг популистик «Германия учун муқобил» (ГуМ) партияси етакчиси Алис Вайдел билан тўғридан-тўғри эфир ўтказганди. Шундан кейин бундестаг 23 феврал куни бўлиб ўтадиган парламент сайловларига аралашиш эҳтимоли юзасидан текширув бошлади. Декабр охирларида бизнесмен «фақат ГуМ Германияни қутқариб қола олади», деб ёзганди.
Ўтган ҳафта 60 та немис университети ва тадқиқот маркази ҳам платформани тарк этганди. Уларнинг ҳисоблашича, Х ижтимоий тармоғи ултраўнг қарашлар ва конспирологияни қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
15:26 / 15.01.2025
Германия Киевга 2024 йил учун якуний ҳарбий ёрдам пакетини топширди
11:12 / 15.01.2025
Германия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда — DW
11:24 / 13.01.2025
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлай олди
10:04 / 13.01.2025