Иқтисодиёт | 09:30
547
1 дақиқада ўқилади
2024 йилда ўзини ўзи банд қилганлар сони 76,5 фоизга кўпайди
Давлат солиқ қўмитаси 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4,4 млн нафардан ошганини маълум қилди.
Давлат солиқ қўмитаси 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 4,4 млн нафардан ошганини маълум қилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 76,5 фоизга (1,9 млн нафарга) кўп ҳисобланади.
Йил давомида соҳалар кесимида ўсиш қуйидагича бўлган:
- маиший хизматлар — 104,3 фоиз (+976 минг нафар, 2025 йил 1 январь ҳолатига 1 млн 912 минг нафар);
- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш — 94,6 фоиз (+203,1 минг нафар, 417,8 минг нафар);
- ахборот-коммуникация — 87 фоиз (+55,7 минг нафар, 119,7 минг нафар);
- ижтимоий йўналишдаги хизматлар — 55,9 фоиз (+178,2 минг нафар, 496,9 минг нафар);
- қишлоқ хўжалиги хизматлари — 53,6 фоиз (+386 минг нафар, 1 млн 106,5 минг нафар);
- саноат хизматлари — 49,6 фоиз (+138,9 минг нафар, 418,9 минг нафар).
Ўзини ўзи банд қилганларнинг 58 фоизи эркаклар, 42 фоизи эса аёллар ҳисобланади.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ўзини ўзи банд қилган шахслар Самарқанд вилоятида (508,1 минг нафар) рўйхатдан ўтган.
Мавзуга оид
17:17 / 15.01.2025
Энг кўп солиқ тўлаган давлат ва хусусий компаниялар ўнталиги маълум қилинди
18:19 / 07.12.2024
Ёшларга Work & Travel дастурлари харажатлари учун ссуда ажратилади
16:18 / 29.11.2024
Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб энг юқори бўлган мутахассисликлар аниқланди
07:50 / 02.11.2024