Жаҳон | 10:52
1057
3 дақиқада ўқилади

Беларуслик инсон ҳуқуқлари фаоллари АҚШдан Алес Беляцкийни қутқаришни сўрамоқда

15 январ куни Вилнюсдаги АҚШ дипломатик миссиясида "Весна" инсон ҳуқуқлари маркази аъзолари ва АҚШнинг Беларусдаги вақтинчалик ишлар вакили Питер Кауфман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Алес Беляцкий Фото: REUTERS

Беларуслик ҳуқуқ фаоллари АҚШ ҳукуматига мурожаат қилиб, ҳозирда қамоқда ўтирган тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Алес Беляцкийни озод қилиш учун шошилинч чоралар кўришни сўради. 15 январ, чоршанба куни Вилнюсдаги АҚШ дипломатик ваколатхонасида "Весна" инсон ҳуқуқлари маркази аъзолари ва АҚШнинг Беларусдаги вақтинчалик ишлар вакили Питер Кауфман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

"Весна" асосчиси ва раҳбари Алес Беляцкий 2021 йил июл ойида ҳибсга олинган. Қамоқда бўлганида у Россиянинг «Мемориал» инсон ҳуқуқлари маркази ва Украина фуқаролик эркинликлари маркази билан биргаликда 2022 йилги тинчлик бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган. Мукофот 2022 йил декабр ойида Беляцкийнинг рафиқаси Наталя Пинчукка топширилган эди.

2023 йил мартида Алес Беляцкий Минск суди томонидан «контрабанда» ва «оммавий тадбирларни ташкил этиш ёки ўтказиш тартибини такроран бузиш»да айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Беляцкий ҳам, унинг ҳамкасблари ҳам бирорта айбловни тан олишмади.

Ҳаагадаги ХЖCдан Лукашенкога қарши тергов ўтказиш сўралди

Литва ҳукумати Александр Лукашенко режими томонидан беларусларга қарши содир этилган жиноятларни тергов қилиш учун материалларни Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) прокурорига расман топширди. Тегишли баёнот 30 сентябр куни Литва Адлия вазирлиги сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатда Беларусь етакчиси Александр Лукашенко ва мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбариятининг бошқа вакиллари «Беларус тинч аҳолисига қарши кампания ўтказаётгани, жумладан, бу ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва таъқиб қилиш, қотиллик, жинсий зўравонлик, қийноқлар, ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муносабатни ўз ичига олгани» айтилади.

«2020 йил 1 майдан шу кунгача Беларуснинг юқори мартабали сиёсатчилари ва ҳарбий хизматчилари кўрсатмаси билан Беларус тинч аҳолисига қарши жиноятлар, жумладан депортация, таъқиб ва ​​бошқа ғайриинсоний ҳаракатлар содир этилган деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд», — деб таъкидлади Вилнюс. Болтиқбўйи мамлакати расмийлари, шунингдек, ушбу жиноятларнинг элементлари Беларус режими томонидан Литва ҳудудида содир этилганлигини, бунинг натижасида бундай жиноятлар ХЖС юрисдикциясига киришини таъкидлади.

Мавзуга оид