Боку ва Ереван чегара делимитацияси учун янги ҳудудни белгилаб олди
Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича давлат комиссиясининг 11-учрашуви бўлиб ўтди.
Озарбойжон ва Арманистон чегарани делимитация қилиш ишларини давом эттириш учун янги ҳудудни белгилаб олди. Бу ҳақда Озарбойжон бош вазири ўринбосари Шаҳин Мустафоев матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, икки мамлакат чегарасида Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича давлат комиссиясининг 11-учрашуви бўлиб ўтган. Унда томонлар келгусида делимитация ишларини олиб бориш учун чегара чизиғи ўтадиган ҳудудлар тартиби тўғрисидаги масала юзасидан фикр алмашган.
«Томонлар давлат чегарасининг делимитацияси бўйича комплекс ишларни шимолий участкадан — Озарбойжон, Арманистон ва Гуржистон чегаралари туташган ҳудуддан бошлашга, кейин эса жанубий йўналишда — шимолдан жанубга қадар, Озарбойжон ва Арманистоннинг Эронгача бўлган чегарасигача давом эттиришга келишиб олди», — дейилади хабарда.
Томонлар, шунингдек, делимитация ишларини олиб бориш тартиби бўйича тегишли кўрсатмалар лойиҳаларини ҳам муҳокама қилган, кейинги учрашувни ўтказиш жойи ва санасини белгилаб олган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июнда Ереван ва Боку Тавуш вилоятидаги чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича келишиб олганидан кейин Арманистонда норозилик намойишлари бошланган эди. Ушбу келишув натижасида Арманистон Озарбойжонга аввал Озарбойжон ССРга қарашли бўлган, бироқ 1990 йиллардан бери арманлар назоратида бўлган тўртта қишлоқни беришга рози бўлган.
Мавзуга оид
18:38 / 15.01.2025
AZAL самолётининг қора қути маълумотлари Қозоғистонга берилди
21:41 / 14.01.2025
AZAL самолёти қора қутилари ҳалокат ҳақида тарқалган баъзи маълумотларни тасдиқламайди — Сергей Лавров
20:53 / 11.01.2025
Озарбойжон Сербияга газ етказиб беришни тўхтатди
21:45 / 09.01.2025