Жо Байден хайрлашув нутқида: АҚШда олигархия шаклланмоқда
Трамп инаугурацияси олдидан Жо Байден америкаликларни мамлакатда «хавфли олигархия» шаклланиши ва ҳокимият «бир неча ўта бой одамлар» қўлида тўпланиши ҳақида огоҳлантирди.
15 январ, чоршанба куни ўз лавозимини тарк этаётган АҚШ президенти Жо Байден халққа хайрлашув нутқида америкалик фуқароларни мамлакатда ривожланаётган «олигархия»га қарши «эҳтиёт бўлишга» чақирди. 82 ёшли демократ ўзининг ягона президентлик муддати якунида: «Бугун Америкада олигархия шаклланмоқда, бу бизнинг бутун демократиямизга том маънода таҳдид солмоқда», деди ва бу «ҳокимиятнинг бир неча супер бой одамларнинг қўлида тўпланиши» эканлигини айтди.
Жо Байден: Америкаликлар нотўғри маълумотлар кўчкиси остида қолган
АҚШ фуқаролари «ҳокимиятни суиистеъмол қилишни кучайтирувчи нотўғри тушунчалар ва нотўғри маълумотлар кўчкиси остида қолмоқда», деди Байден X ва Меta ҳамда уларнинг эгалари, АҚШ сайланган президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси бўлган Илон Маск ва Марк Цукербергни қоралаб.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, президентлик даврида атроф-муҳитни муҳофаза қилган ҳолда иқтисодий ўсишга эришганини айтди. «Биз иккаласини ҳам қиляпмиз, аммо қудратли кучлар иқлим инқирозини ҳал қилиш учун қадамларимизни бекор этиш мақсадида ўзларининг назоратсиз таъсиридан фойдаланмоқчи», деди Байден.
CNN сўровларига кўра, Байденни Оқ уйни тарк этишидан олдин маъқуллаш рейтинги 36 фоизни ташкил этган, бу унинг президентлиги давридаги энг паст кўрсаткичдир. Айни пайтда, Доналд Трампнинг 2021 йилда президентлик муддати якунланганидан сўнг маъқуллаш рейтинги ундан ҳам пастроқ бўлиб, 34 фоизни ташкил қилган.
Республикачи Доналд Трамп 20 январ куни АҚШнинг 47-президенти лавозимига киришади.
Мавзуга оид
21:45 / 14.01.2025
АҚШ Европани Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилишга кўндиришга уринмоқда
08:16 / 14.01.2025
Байден якуний нутқида: Путин Украинада ўз мақсадларига эришмади
10:31 / 11.01.2025
Машъум автоҳалокат – АҚШ президенти Байден ҳаётида содир бўлган аянчли ҳодиса тарихи
10:11 / 11.01.2025