Спорт | 03:35 / 27.08.2015
4989
1 дақиқада ўқилади

Роналдиньо иштирокидаги Nike реклама ролиги 10 йилдан бери YouTube’да миллионлаб намойишларни йиғишда давом этмоқда

Куни-кеча интернет тарихидаги вирус видеоларига намуна бўла оладиган, футболчи Роналдиньо иштирокидаги Nike реклама ролиги пайдо бўлганига 10 йил бўлди. Видеода Роналдиньо бутсаларни кийиб, оёғида тўпни ўйнатиб туриб, кейин кетма-кет 4 маротаба дарвозанинг юқори устунини пойлайди ва бунда бирор марта ҳам тўпнинг ерга тушишига йўл қўймайди.

Айнан шу видеролик YouTube сервисида биринчи бўлиб миллион намойишга эришган видео бўлган.