Ўзбекистон | 16:48 / 25.09.2015
14774
2 дақиқада ўқилади

Омонқўтон дараси хавф остида

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида жойлашган Омонқўтон дарасига миллий боғ мақоми берилиши узоқ йиллардан буён кутилаётганига қарамай, бу иш ҳозирга қадар амалга ошгани йўқ. Айни кунларда эса бу ердаги ўрмонлар ҳажми қисқариб бормоқда. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” нашри ёзмоқда.

Яқинда СамДУ табиий фанлар факультети ходимлари томонидан “Ўзбекистон экотизимлари биохилма-хиллигини барқарор қўллаш ва асраш механизмларини ишлаб чиқиш” доирасида Омонқўтонга сафар уюштирилди. ННТлар вакиллари, ОАВ ходимлари табиат бу ердаги табиат гўзалликларини кузатиш имкониятига эга бўлди.

Таъкидланишича, атрофда янги уйлар қурилиши билан Тахтиқорача довонидаги ўрмонлар ҳажми ҳам қисқариб бормоқда.
“Омонқўтонга мунтазам келиб турамиз, - дейди лойиҳа иштирокчиси, СамДУ экология ўқитувчиси Лейла Белялова. – Биз бу ердаги одамларга Омонқўтон ўрмонларини сақлаб қолиш муҳимлигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Аммо одамлар бунга жавобан ўз муаммолари ҳақида гапиради – бу ерда газ йўқ, электр таъминоти яхши эмас, қишда қандай яшаймиз, дейишади.

Бир неча бор бу ерда газ қуйиш шохобчасини очиш ҳақидаги киритилган сўровлар ўз жавобини топмади, муқобил энергия манбаларини ўрнатиш эса маҳаллий аҳоли учун тушунарсиз нарса”.

Мавзуга оид