Спорт | 06:34 / 04.11.2015
3999
2 дақиқада ўқилади

Чемпионлар Лигаси, В гуруҳ: ЦСКА “Манчестер Юнайтед”га, “Вольфсбург” “Эйндховен”га ютқазди

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида В гуруҳи вакиллари ЦСКА ва “Манчестер Юнайтед” ўзаро тўқнашдилар. Учрашув “МЮ”нинг уй майдони “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди ва манкунианликларнинг 1:0 ҳисобидаги минимал устунлигини билан якунланди.

Учрашувдаги ягона голни 79-дақиқада Уэйн Руни ўз жамоадоши Жесси Лингорнинг узатмасидан кейин бош орқали Игорь Акинфеевнинг дарвозасига аниқ йўллади.

Чемпионлар Лигаси. В гуруҳи. 4-тур

Манчестер Юнайтед (Манчестер) – ЦСКА (Москва) – 1:0

Голлар: Руни, 79 (1:0). 

Шу гуруҳдан ўрин олган иккинчи учрашувда “ПСВ Эйндховен” ўз майдонида “Вольфсбург”ни кутиб олди ва 2:0 ҳисобида ғалаба нашидасини қучди. Тўпларни “бўрилар” сафида Юрген Локадия ва Люк де Йонг ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

 

ПСВ Эйндховен (Эйндховен) – Вольфсбург (Вольфсбург) – 2:0

Голлар: Локадия, 55 (1:0); де Йонг, 86 (2:0). 

4-турдан кейин В гуруҳидаги мусобақа жадвали қуйидагича кўриниш олди: 1. “МЮ” — 7 очко; 2. “ПСВ” — 6; 3. “Вольфсбург” — 6; 4. “ЦСКА” — 4.