Жамият | 14:21 / 15.01.2016
9855
1 дақиқада ўқилади

Россия ЖЧ-2018 туфайли Туркияга қарши санкцияларни юмшатишга тайёр

Россия ҳукумати футбол бўйича 2018 йилги Жаҳон чемпионати объектлари Туркия компанияларининг ёрдамисиз ўз вақтида қуриб битирилмаслигини тушунди, деб ёзади “Коммерсантъ” нашри. Таъкидланишича, қурилиш лойиҳаларининг аксарият қисмида кўплаб Туркия компаниялари иштирок этиб келмоқда.

Айтилишича, санкцияларни четлаб ўтиш мақсадида қўшма корхоналар ташкил этилади, бунда уларнинг камида 75 фоиз акциялари Россия компанияларига тегишли бўлиши талаб қилинади.

Яна бир манбанинг эътироф этишича, қўшма корхоналар 2015 йил 30 ноябридан сўнг тузиладиган давлат ва тижорий шартномаларга даъвогарлик қилаётган компаниялар томонидан ташкил этилиши мумкин бўлади.