Ўзбекистон | 16:02 / 15.01.2016
14632
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳридаги «СувГео» илмий-тадқиқот институти биносида ёнғин содир бўлди
15 январь, жума куни соат 15:00дан кейин Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Бунёдкор» шоҳкўчасида, Тошкент сув таъминоти, канализация, гидротехник иншоотлар ва муҳандислик гидрогеологияси илмий-тадқиқот институти биноси ҳудудида ёнғин содир бўлди.
Бу ёнғин тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқалган. Суратларда бино устини қуюқ қора тутун қоплаганини кўриш мумкин.
Дастлабки тахминларга кўра, бино ичкарисида мебел цехи жойлашган ва ёнғин шу цехдан чиққан.
Ҳудудга ўт ўчирувчилар етиб келишган ва тез муддат ичида ёнғинни бартараф этишган.
Ҳозирча ёнғин сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқ.