Ўзбекистонда назорат органлари сони кўпайди
Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 2016 йил 12 январдаги қарорига биноан, Ўзбекистонда назорат қилувчи органлар рўйхати “Ўздавнефтгагинспекция”, “Саноатгеоконтехназорат” ва ИИВ ёнғин хавфсизлиги бўйича бош бошқармаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳисобига кенгайди. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилди.
Автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш шохобчаларига эга тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорликнинг технологик талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ишлари Кенгаш ижозатисиз ўтказилади.
Бироқ текширувлар бир йилда бир мартадан ортиқ ўтказилиши ва бир иш кунидан узоқ давом этиши мумкин эмас.Ҳужжатда рўйхатда келтириб ўтилган назорат чора-тадбирлари муддати 10 календар кунини ташкил этиши белгиланган.
Тегишли рўйхатдан ўтказиш органлари қарорига асосланган ҳолда муассаса фаолиятини тўхтатиши истисно ҳолат ҳисобланади.