Жамият | 10:19 / 18.01.2016
18020
4 дақиқада ўқилади

«Ташвишланманг, аяжон, мен бор жойда доим қуёш чарақлайди»

Унинг исми ноёб, кўзлари қувноқ ва ўзининг ибораси билан айтганда «юрагида кичкина тешикчаси бор». Қул Хўжа Аҳмад Яссавий Жамолиддинов исмли чароғон болакай 14 ёшда. «Юрагидаги кичкина тешикча» - бу юрагиниг туғма хасталиги, аниқроғи, 17 кунлик болакайда аниқланган юрак қоринчаларининг пардалари нуқсони.

Ўзининг ташҳиси тўғрисида Хожи Аҳмад ҳамма нарсани билади ва менга юрак бўлмачаси, ўнг ва чап қоринчалари ва улардаги қон босими фарқи тўғрисида завқланиб сўзлаб берди.

Шундай ташҳис билан учувчи бўлмаслик хавфи борлигини ва жанговор хўрозларини етим қолдириши мумкинлигини ҳам билади. У айнан шундай дейди: «Мен бу ерда, касалхоналигимда менинг даканларим худди етимдайлар, юракни тезроқ тузатиш керак». У ишламай колган нарсаларни тузатишни ёқтиради, ҳатто барча қўл силтаб, ташлаб юборган нарсаларни ҳам ҳаётга қайтаришни яхши кўради. Фақат нарсаларни эмас. Икки йил олдин совға қилинган хўрозлар - даканлар касал чиқди ва Хожи Аҳмад қушларнинг кўкрагидан ҳавони ўзи шприц билан тортиб олиб, даволаб, оёққа турғизди.

Унинг табияти худди даканларники сингари - жасур, лекин юраги дилкаш ва у мумкин қадар тезроқ операцияга муҳтож эди. Болалар кардиологиясида «қайтмаслик нуқтаси» номли тушунча мавжуд. Бу дегани, вақт қўлдан бой берилган ва юракни жарроҳлик йўли билан даволашга имкон йўқотилган. Болалар кардиологияси маркази раҳбари Дониёр Пирназаровнинг айтишича, юрак хасталигига чалинган болаларга мумкин қадар эртароқ жарроҳлик усулини қўллаш даркор: ҳали юракнинг шакли ўзгармагунча. Шунда бола ҳам ўзини тезроқ ўнглаб олади, юраги ҳам меъёрида ишлаб кетади.

Хожи Аҳмад оиласида уч нафар фарзанд бор, онаси уй бекаси, оилани отаси боқади, у ҳам бўлса пилорамада бир қўлини йўқотган. Бир сўз билан айтганда, болага керак бўлган операция оксигенаторнинг қимматлиги сабабли қолдирилиб келаётган эди. Оксигенаторсиз эса очиқ юракда жарроҳлик мумкин эмас. Ҳар бир оксигенатордан фақат бир маротаба фойдаланилади ва улар очиқ юракда ўтказилаётган операция давомида сунъий қон айлантирувчи аппаратлар насослари билан бирга ишлатилади.

Бизнинг мамлакатимизда болаларни даволаш бепул, лекин оксигенаторлар ҳаммага ҳам етмайди. Ҳамманинг ҳам уни сотиб олишга қурби етмаслиги тўғрисида гапириш ортиқча...
2015 йил ноябрида «Сочная долина» савдо маркаси «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз» хайрия акциясини ўтказди. 1-дан 30 ноябргача «Сочная долина» шарбатининг сотилган ҳар бир қутисидан тушган пулнинг муайяан қисми оғир хасталикка учраган болаларнинг операцияларига ўтказилди. Акция давомида 15 нафар болага етарли пул йиғилди. Пул маблағлари Тошкент педиатрия институнинг клиникаси ҳисоб рақамига ўтказилди. Болалар кардиожарроҳлик маркази шифокорлари ўзларининг барча беморларини биладилар, уларнинг орасидан бутун республика бўйлаб кам таъминланган оилалардан юрак хасталигига чалинган 15 нафар болакай танлаб олинди.


Хожи Аҳмад билан олиб борган суҳбатмиз операциядан олти кун ўтгандан кейин бўлди ва у уйга шошилганидан тез-тез соатга қараб турар эди. «Биласизми, мен бобомни жуда соғиндим, Андижонга эса 6-7 соатли йўл босиб ўтиш керак, даканларим ҳам мени соғинган бўлса керак», - деб, кўкрагидаги янги боғловни силаб-силаб қўяр эди. Унинг бахтиёр ва бир оз йўл ташвишига тушган онаси «Фақат довонда ҳаво очиқ бўлсин-да», деб зорланар эди. Унга ғамхўрлик билан қараб, ўғилчаси «Ташвишланманг, аяжон, мен бор жойда доим қуёш чарақлайди», - деб қўйди.

Бу «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз» акцияси доирасидаги ўн беш «юрак ҳикоясининг» биринчиси ва буларнинг давоми бўлади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.