Британия мусулмонлари бош вазир Кэмеронни инглиз тилига қаратаётган эътибори учун қоралашди
Британия мусулмонлари уюшмаси Буюк Британия бош вазири Дэвид Кемеронни ислом динига мансуб одамларни ёмон отлиқ қилиб кўрсатаётгани учун қоралади. 18 январда Reuters ахборот агентлиги хабар берганидек, бунга бош вазирнинг мусулмон аёллар инглиз тилини ўрганиши экстремистик мойилликларга қарши курашдаги муҳим қадам деб атагани сабаб бўлган.
“Ҳукуматнинг мусулмонларга нисбатан билдираётган фикрлари фойдасиздир, у мусулмон жамиятини ёмон отлиқ қилиш ва камситишни давом эттирмоқда”, деб айтилмоқда Мусулмон аёллар кенгаши баёнотида. Кенгашнинг изоҳлашича, у инглиз тилини ўрганиш учун қўшимча маблағ ажратилишини маъқуллайди, бироқ тилни билмаслик ва экстремистик мойилликлар ўртасида қандайдир боғлиқлик борлигини инкор қилади.
Кэмерон инглиз тилини билишнинг паст даражаси билан экстремизм ўртасида бевосита алоқа йўқлигини айтди, бироқ британ жамиятига киришиб кета олмаганлар бошқалардан кўпроқ радикал оқимларга кириб кетиш хавфига эгалар. Бош вазирнинг айтишича, қиролликка келгандан кейин икки йил ичида тил бўйича имтиҳонни топшира олмаган баъзи шахслар мамлакат ҳудудини тарк этишларига тўғри келади.
Аввалроқ 18 январда Британия ҳукумати ёпиқ жамиятлардаги аёллар инглиз тилини ўрганишлари дастури учун 20 млн фунт стерлинг ажратишни режалаштираётгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. 2016 йил октябрдан турмуш ўртоғининг визаси бўйича мамлакатга келган аёллар инглиз тилини билиш даражалари яхшилангани бўйича синовдан ўтказила бошланадилар.