Жаҳон | 09:31 / 20.01.2016
5070
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистони Эроннинг “кирдикорлари”га қарши баёнот берди
Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Эроннинг ядровий дастури бўйича эришилган келишувни танқид остига олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Вазирнинг сўзларига қараганда, Эронга нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши тескари натижа беради, негаки Теҳроннинг “кирдикорлари”ни молиялаштиришнинг янги манбалари пайдо бўлади.
Маълум бўлишича, Саудия ҳукумати мазкур масалада биринчи марта баёнот бериши.