Жаҳон | 17:34 / 21.01.2016
12314
1 дақиқада ўқилади

Эмомали Раҳмон 2016 йил қийин бўлишини тан олди

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида аксилинқироз чоралари муҳокамасини кун тартибига қўйди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг хабар қилишича, мамлакат бош вазири Қоҳир Расулзода йиғилганлар олдида чиқиш қилиб, 2015 йилда мамлакат ривожи бўйича ҳисоботни ўқиб эшиттирди.

Ҳисоботда айтилишича, ўтган йили Тожикистонда ЯИМ 48.4 млн сомонийни ташкил қилган, давлат бюджетининг даромад қисмига 16.6 млрд сомоний келиб тушган бўлиб, бу режанинг 100 фоизин ташкил қилади.

Ўз навбатида, Эмомали Раҳмон 2015 йилни мамлакат иқтисодиёти учун муваффақиятли келганини таъкидлади. Аммо, унинг тан олишича, жорий йилда бутун дунёда, шу жумладан, МДҲ ва Тожикистонда ижтимоий-иқтисодий вазият мураккаб бўлади. 

Раҳмон ҳукуматга миллий валюта курси барқарорлигини сақлаб қолиш йўлида чоралар кўриш бўйича кўрсатмалар берди.