Жаҳон | 09:53 / 25.01.2016
3507
1 дақиқада ўқилади

Байден ва Эрдўған ИШИДга қарши кураш масаласини муҳокама қилишди

АҚШ вице-президенти Жозеф Байден ўзининг Истанбулга амалга оширган ташрифи вақтида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашди ва ИШИД жангариларига қарши кураш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Шунингдек, учрашув вақтида Туркия ҳамда Ироқнинг муносатлари ҳақида гаплашилган.

Байден ва Эрдўған бу икки давлат муносабатларидаги кескинликни юмшатиш ҳамда Ироқнинг суверенитетини ҳурмат қилиш муҳимлигини қайд этишган.

Бундан олдинроқ, АҚШ вице-президенти Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий билан Ар-Рамадидаги вазиятни яхшилаш учун халқаро ёрдам кўрсатилиши мавзусида гаплашгани тўғрисида хабар берилганди.