Жамият | 17:02 / 25.01.2016
10472
1 дақиқада ўқилади

Каттақўрғонда ноқонуний диний оқим тарғиботчилари фаолиятига чек қўйилди

Каттақўрғон шаҳар судининг очиқ мажлисида ушбу шаҳарда истиқомат қилувчи аёллар, ноқонуний диний фаолият билан шуғулланиб келган Галина Подтихова ва Нилуфар Бўлатоваларнинг иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Самаркандский вестник” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, 2015 йилнинг 22 июнь куни Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида тарғибот варақаларини тарқатиш чоғида улар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Уларнинг ёнидан топилган TF CARD планшет хотирасидан диний мавзудаги материаллар топилган.

Подтихова ва Бўлатовалар суд қарори билан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида жаримага тортилди.