Жамият | 12:20 / 25.01.2016
5537
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда боласини қор уюмига отиб юборган эркак одамларнинг норозилигини келтириб чиқарди

Қозоғистонда боласини қор уюмига отиб юборган эркак ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг норозилигини келтириб чиқарди.

“Дада билан бирга ҳар доим қувончли” номли видеоролик Instagram’даги ZTB саҳифасида чоп этилган эди. Унда бир эркак боласини қор уюмига улоқтиргани акс этган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, агарда қор ичида шох-шаббалар қолиб кетганида, бу болага жиддий зарар келтириши мумкин эди. Шу боис улар масъулиятсиз отага норозиликларини билдириб ўтишди.