Спорт | 18:50 / 26.01.2016
6896
1 дақиқада ўқилади
ФИФА президентлиги учун беш нафар номзод рўйхатга олинди
ФИФА президентлиги учун 26 февраль куни бўлиб ўтадиган сайловларда номзод сифатида иштирок этадиган беш нафар номзод номи бугун расман тасдиқланди.
ФИФА раҳбари лавозимига ҳозирга келиб Иордания шаҳзодаси Али бин ал-Ҳусайн, ОФК президенти шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа, ФИФА собиқ Бош котиби Жером Шампань, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино ва жанубий африкалик тадбиркор Токио Севале даъвогарлик қилишмоқда.
Президент яширин овоз бериш йўли билан аниқланади. Биринчи турда ғалаба қозониш учун 2/3 овоз олиш керак бўлади. Сўнгги турда эса ғалаба қозониш учун 50 фоиз ва яна бир дона овоз кифоя қилади. ФИФА президенти тўрт йил муддатга сайланади.