Ўзбекистон | 18:59 / 26.01.2016
6729
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳрида ҳаво ҳароратининг илиқлиги бўйича 53 йиллик рекорд янгиланди
Тошкент шаҳрида 25 январь, душанба куни ҳаво ҳарорати +17,2 даражагача кўтарилиб, 1963 йилда қайд қилинган энг юқори ҳарорат бўйича рекордни янгилади. Бу ҳақда Гидрометеоролигя хизмати маркази хабар тарқатди.
Манбада кўрсатиб ўтилишича, 2016 йилнинг 25 январь куни Тошкент шаҳрида ўртача ҳаво ҳарорати +10,6 даражани ташкил этган. Кундузи энг юқори ҳарорат +17,2 даражагача етган.
Тошкентда 25 январь тарихидаги бу даражадаги энг иссиқ ҳарорати охирги марта 1963 йилда қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати +16,3 даражагача кўтарилганди.