Ўзбекистон | 17:49 / 27.01.2016
35092
1 дақиқада ўқилади
Синоптик Ўзбекистонда энг совуқ об-ҳаво қачон кузатилганини айтди
Охирги 50 йил давомида Ўзбекистондаги энг қаҳратон қиш 1968-1969 йилларда кузатилган. Бу ҳақда Ўзгидромет гидрометтаъминот хизмати бош синоптиги Ирина Зайцева uz24.uz сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Ўша қиш совуқ ҳаво икки ойдан ортиқ давом этди, Тошкентда об-ҳаво минус 20-23 даражагача тушди, - таъкидлади мутахассис. – Кузатув тарихи мобайнида эса Тошкентдаги энг совуқ ҳаво эса минус 28 даражани ташкил қилган, лекин бу 100 йил олдин бўлган эди”.
“Охирги йиллар давомидаги энг совуқ ва узун қиш 2007-2008 йилларга тўғри келди, - сўзида давом этди Зайцева. – Совуқ ҳаво палласи декабрь охиридан февраль ўрталарига қадар давом этди. Тошкентда ҳаво ҳарорати минус 17 даражагача тушиб кетди”.