Жаҳон | 22:03 / 27.01.2016
4883
1 дақиқада ўқилади

Туркия Қозоғистон билан виза тартибини соддалаштирди

Туркиянинг Қозоғистондаги элчихонаси Туркия Қозоғистон фуқаролари учун визанинг расмийлаштирилишини соддалаштирилганини маълум қилди. Эндиликда визани олиш учун ҳужжатларни онлайн тартибда топшириш мумкин.

Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.

“Маълумки, Туркия ва Қозоғистон фуқаролари учун бир ойлик визасиз тартиб амал қилади. Туркиянинг Қозоғистондаги элчихонасининг маълумотига кўра, 2016 йилнинг 5 январидан бошлаб Туркиянинг барча тоифадаги визаларини (иш, ўқиш ва бошқа) расмийлаштириш учун барча мурожаатлар, визасиз сафарлардан ташқари, www.visa.gov.tr сайтидаги “виза мурожаатлари онлайн тизими” орқали қабул қилинади”, деб айтилмоқда хабарда.

Таъкидланишича, бу янгилик тизимга зарур маълумотларнинг бевосита виза олиш учун мурожаат қилаётган шахслар томонидан дастлабки қиритилиши орқали визани тезлаштирилган ва соддалаштирилган расмийлаштириш учун мўлжалланган.