Жамият | 13:08 / 27.01.2016
4905
1 дақиқада ўқилади
Туркманистонлик ўқувчилар ўз ҳисобларидан концерт ва спектаклларга бориши мажбурий қилиб қўйилди
Туркманистонлик ўқувчилар ва талабалар мажбурий равишда ўз ҳисобларидан маданият уйларидаги концерт ва спектаклларга бориши белгилаб қўйилди. Бу ҳақда “Туркманистон солномаси” нашри хабар бермоқда.
Ўқувчилар ўқитувчилар назорати асосида мажбурий равишда бундай тадбирларга бориши маданият уйларининг хўжалик юритиш тартибига ўтказилгани билан тушунтирилади. Кириш чиптасининг нархи 1 манатни ташкил қилади.
Илгари маданият уйлари маданият вазирлиги қарамоғида бўлиб, давлат бюджетидан молиялаштирилар эди. 2016 йилнинг 1 январидан эътиборан маблағ тежаш мақсадида ҳукумат уларни молиялаштиришни тўхтатди.