Жаҳон | 09:06 / 28.01.2016
4555
1 дақиқада ўқилади
АҚШ Исроил ва Грециянинг Туркияни ИШИДдан нефть сотиб олиш борасидаги айбловларига қўшилмади
АҚШ давлат департаменти вакили Марк Тонер маълум қилдики, расмий Вашингтон Исроил ва Греция томонидан Туркияни ИШИДдан нефть сотиб олиш бўйича айбловларига қўшилмайди. Бу ҳақда Sputnik хабар тарқатган.
"Биз бу баҳолашларни тўғри деб билмаймиз. Биз уларнинг айбловларини исботловчи ҳеч қандай далил кўрмадик", дейди у.
26 январь куни Исроил Мудофаа вазири Моше Яалон ИШИД жангарилари Туркияга нефть сотишни йўлга қўйганига анча вақт бўлгани ҳақида айтганди.
27 январь куни эса Греция мудофаа вазири Панос Камменос ИШИД нефтининг катта қисми Туркия орқали ўтаётганини айтди.