Фан-техника | 20:53 / 28.01.2016
4075
2 дақиқада ўқилади

Одамга ўхшаш Pepper роботлари уяли алоқа салонлари сотувчилари ўрнини эгаллайди

Келажак ҳақиқатга айланмоқда. Баъзи давлатларда одамга ўхшаш роботлар ишчи ходимлар сифатида синовдан ўтказилмоқда. Агар тажриба ижобий якунланса, ақлли машиналар борган сари одамлар ўрнини кўпроқ эгаллай бошлаши муқаррар.

Бу тенденция ҳаммадан кўпроқ Японияда ёрқинроқ намоён бўлмоқда, бу ерда роботларни қолган бошқа исталган давлатдан кўпроқ учратиш мумкин.

Япониянинг йириклиги бўйича учинчи рақамли мобиль оператори ҳисобланувчи Softbank телекоммуникация компанияси ўзининг уяли алоқа салонларида мижозлар билан ишлаш учун Pepper роботларидан фойдаланишини эълон қилди. “Янги ходимлар” жорий ҳафтанинг охиридан ўз ишини бошлайди. Уларнинг мажбуриятига мижозлар билан муомала қилиш, мобиль хизматлар бўйича маслаҳат бериш ва шартномаларни расмийлаштириш киради.

Эслатиб ўтамиз, одамга ўхшаш Pepper роботи суҳбатдошининг ҳиссиётларини англай олади ва уларга мос равишда жавоб бера олади. Мисол учун, агар робот одам ғамгин ҳолдалигини кўрса, уни овутишга ва хурсанд қилишга ҳаракат қилади.