Ўзбекистон | 22:28 / 29.01.2016
19895
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги темир йўл линияси қурилиши бошланди

Ўзбекистонда янги «Навоий-Конимех-Мискен» линиясини қуриш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши бошланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот-хизмати маълум қилди.

Янги линиянинг узунлиги 396,9 км ни ташкил қилади. Янги қисм “Мискен” станциясида “Навоий-Учқудуқ-Султонуиздаг-Нукус” темир йўл линияси билан бирлашади, бу Ўзбекистондан шимолий йўналишда, хусусан Қозоғистон ва Россияга юк ташишни оширишга имкон беради.

Лойиҳа икки босқичда амалга оширилади. Лойиҳанинг биринчи босқичи 2016-2017 йилларда амалга оширилади ва темир йўл таркибларининг тепловозларда ҳаракатланиши учун “Навоий-Конимех-Мискен” темир йўл линиясининг қурилишини кўзда тутади.

Лойиҳанинг бу босқичи 283,1 млн долларни ташкил қилади ҳамда ички манбалар ҳисобига молиялаштирилади.

Иккинчи босқичда линияни электрификациялаш режалаштирилмоқда. Ушбу босқичнинг амалга оширилиши муддатлари ва қиймати кейинроқ белгиланади.