Жаҳон | 17:57 / 31.01.2016
14540
1 дақиқада ўқилади
Туркия ҳаво кучлари таҳликанинг “қизғиш” даражасини эълон қилди
Туркия ҳарбий ҳаво кучлари базаларида таҳлика даражаси кўтарилди, деб хабар беради Anadolu ахборот агентлиги.
Ҳарбий манбаларнинг маълум қилишича, Россия самолётининг Туркия ҳаво ҳудудини бузганидан сўнг таҳлика даражаси “қизғиш”гача кўтарилган.
Туркия ИИВнинг маълум қилишича, Россиянинг Су-34 самолёти мамлакат ҳаво ҳудудига бостириб кирган. Россия мудофаа вазирлиги бу фактни тан олмаяпти.