Жаҳон | 17:14 / 01.02.2016
5956
1 дақиқада ўқилади

Довудўғлу: Туркия НАТОдан Россия самолётининг ҳаракати учун изоҳ сўрайди

Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғлунинг қайд этишича, Туркия ҳаво кенгликлари чегарасини бузиш – бу НАТО чегараларини бузиш. Бу ҳақда у Саудия Арабистонига қилган ташрифи чоғида маълум қилган, деб ёзмоқда Hurriyet Daily News нашри.

«Бундай вазиятда НАТОнинг биринчи ўринга чиқиши ва ҳар қандай Туркия ҳаво чегараларининг бузилиши НАТО чегараларини бузиш билан тенг экани ҳақида бериши муҳим. Биз шимолий альянс Бош котибига Россия нима сабабдан ҳаво чегараларини бузгани борасида тушунтириш беришини сўраб мурожаат қилдик ", - дея таъкидлаб ўтган Довудўғлу.

Шунингдек, у «мазкур воқеа юзасидан НАТОнинг позициясидан хурсандлиги»ни қўшимча қилиб ўтган.