Жаҳон | 10:35 / 05.02.2016
3523
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонга Туркия бош вазирининг ташрифи кутилмоқда

Туркия бош вазири Аҳмад Довудўғли 6 февраль куни Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Trend хабар қилган.

Агентлик маълумотига кўра, ташриф давомида Довудўғлига Туркиянинг Транспорт, кемасозлик ва коммуникация вазири Бинали Йилдирим ҳамроҳлик қилади.

Ташриф чоғида қозоғистонликлар билан минтақавий масалалар ва икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокамаси кутилмоқда.

Ҳозирда Туркия инвестиция алмашинуви бўйича (2 млрд. доллар) Қозоғистоннинг АҚШ, Жанубий Корея ва Буюк Британиядан кейин тўртинчи ўринда турувчи асосий ҳамкори саналади.

Бундан ташқари, Қозоғистонда 1800га яқин турк компанияси фаолият олиб бормоқда. Қозоғистондаги турк пудратчилари лойиҳаларининг умумий қиймати 17,5 миллиард долларига яқинни ташкил этади.

Сўнг йилларда икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми икки баробарга ортиб, 2 миллиарддан 4 миллиард АҚШ долларига етди. “Янги ҳамкорлик” дастурлари доирасида икки давлат бошлиқлари бу кўрсаткични 10 миллиард АҚШ долларига олиб чиқишга келишиб олишди.

Қайд этиш керакки, турклар сунъий йўлдошларини “Бойқўнғир” космодромидан учиришган.