Эрдўғон: Вашингтон Туркия ёки курдлардан бирини танлаши керак
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон АҚШ ҳукумати шерик сифатида Туркия ҳукумати ёки курд кучларининг “Демократик кенгаш” партиясидан бирини танлаши лозим, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда РИВ “Новости” хабар қилди.
Эрдўғон ушбу фикрларни АҚШ президентининг элчиси бир ҳафта муқаддам Анқара Курдистон Ишчилар партияси билан алоқадорлиги боис террористлар деб ҳисоблайдиган курд қўшинлари назорати остида бўлган Суриянинг Кобани шаҳрига келгани изоҳ сифатида ушбу фикрларни айтиб ўтди.
“Қандай қилиб сизга (АҚШга) ишонишимиз мумкин? Бизми сизнинг шеригингиз ёки Кобанидаги террористлар?”, - деди Эрдўғон.
АҚШ президенти Барак Обаманинг ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалициядаги махсус вакили Брет Макгурк ўтган ҳафтада Сурия шимолидаги курдлар назорат остида бўлган ҳудудга келиб, ИШИДга қарши кураш олиб бораётган курд-араб альянси вакиллари билан музокаралар олиб борган эди.