Жаҳон | 21:57 / 09.02.2016
5097
1 дақиқада ўқилади

АҚШ разведкаси директори ИШИД янги терактлар уюштириши мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер конгрессдаги нутқида ИШИД жангарилари янги терактлар тайёрлаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

Унинг айтишича, терактлар АҚШга унинг ҳудудида ва хорижда қаратилган бўлиши мумкин.

Клэппернинг айтишича, ҳужумлар ИШИД томонидан ҳам, унинг автоном тарафдорлари томонидан ҳам уюштирилиши мумкин. Айниқса ИШИДнинг автоном тарафдорлари хавфлидир, чунки мустақил ҳаракат қилувчи террорчиларни кузатиш қийинроқдир.

АҚШ разведкасининг фикрича, бугунги кунда террорчиликнинг асосий ҳомийси Эрон ҳисобланади. Клэппернинг айтишича, "Ал-Қоида" билан боғлиқ гуруҳларни ҳам эсдан чиқармаслик лозим.