Жаҳон | 01:41 / 10.02.2016
10709
1 дақиқада ўқилади
АҚШ разведкаси Москвани ахборий урушда айбламоқда
АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер Россияни ахборий уруш олиб боришда айблади, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
"Москва ахборий урушда кўпроқ тажовузкор стратегияни қабул қилишда давом этмоқда, бу стратегия муҳим инфратузилмани нишонга олишга тайёргарлик ва жосуслик ҳолати қайд этилган ва синчковлик билан ўрганилаётган бир пайтда ҳам жосуслик қилишга асосланган", деб айтди Клэппер.
Клэппернинг айтишича, Россиянинг ҳаракатлари АҚШ манфаатларига қарши ва АҚШ разведкаси ҳаракатларини тўхтатишга қаратилган.
Аввалроқ Россия бош штаби академияси бошлиғи генерал-майор Сергей Чварков Россияга қарши очиқча ахборий уруш олиб борилаётганини айтганди.