Жаҳон | 09:49 / 10.02.2016
9346
5 дақиқада ўқилади

Олтинчи ҳикоя: «Танишлар у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди...»

«Танишлар у ҳали ҳам ҳаётми деб, ажабланишар эди...»
Унинг исмининг маъноси ажойиб - Умид. У ниҳоят нимжон туғилган, лекин шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишган, уч ёшида эса унга юрак қориyчалари ўртасидаги парда нуқсони (ЮҚЎПН) юрак хасталиги ташҳиси қўйилди. Умид энди беш ёшга тўлган...

Унинг бувиси Ҳамрогул ая доим жилмайиб турадиган, меҳржон аёл, унга исм кўйган пайтида умидлари бепоён эди. Умрбод ғишт заводида ишлаган, беш нафар фарзанди, ўнта невараси бор. Умиджон - энг севимлиси. Шифокорлар ташҳисни эълон килганларида неварасини ўзи билан олиб кетди - «омон қолиши учун». Болакайни оиласи тарқаб кетди - отасининг ҳаёти бўлак - унда ўғлига на вақт, на жой, на пул бор...

ЮҚЎПН - уч ёшдан катта болаларда учрайдиган юрак хасталиклари орасида иккинчи ўринда туради. Бу нуқсон юрак қоринчаларини ажратиб турадиган пардада табиат кўзда тутмаган тешикча пайдо бўлишидан келиб чиқади. Шу тешикча сабабли қон чап қоринчадан ўнг қоринчага янглиш қуйилади ва кичик қон айланма доирасида (ўпка доирасида) ортиқча ҳажмда пайдо бўлади. Бунинг натижаси - нафас сиқилиши, тез чарчаш, кетма-кет шамоллашлар.

Мазкур аломатларнинг бари Умидда ҳам бор эди. Ҳамрогул ая айтишича, танишлари невараси билан учратганда, Умиджон ҳали ҳам ҳаёт эканлигидан ажабланар эдилар. Бундай ташҳис қўйилган бемор учун вақт рақибга айланади. Бундай нуқсонлар кун сайин оғирлашиб боради ва операция қилиш муддати кечиктирилиб, уни амалга ошириш имкони қолмайди.

Шифокорнинг асосий вазифаси - вақтни қўлдан бой бермасдан беморни операцияга йўналтириш. Умиджонга операция, унга ташҳис кўйилганидан сўнг, дарҳол тавсия этилган бўлсада, лекин оиланинг оксигенатор сотиб олишга маблағи йўқ эди. Айнан шу мослама очиқ юракда ўтказиладиган операция давомида тана тўқималарини кислород билан таъминлаб туради. Унинг ёрдамида беморнинг ҳаёти учун хавф-хатарсиз юрагини тўхтатиб, жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин.

Кардиологлар туғма юрак касалликларини келиб чиқарадиган 300 га яқин сабабларини аниқлаганлар: яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар, ирсий омиллар, хромосомалар бузилиши, яллиғланиш, инфекцион касалликлар, стресслар, алкоголга ружу қўйиш ва ҳоказо.

Одатда шу каби омилларнинг бир нечаси бирикмаси натижасида туғма юрак хасталиги келиб чиқади. Туғма юрак хасталиклари (ТЮХ) ҳомиладорликнинг 19-кунидан 72-кунига қадар шаклланади. 19-кундан юрак ура бошлайди, 72-кунга бориб у катталарнинг юрагини мини-нусҳасига айланади. Айнан шу даврда ҳомила салбий таъсирларга дучор бўлса, туғма юрак хасталигига чалинган чақалоқ туғилиши эҳтимоли ортади. Ҳар йили туғиладиган 10 минг чақалоқдан еттитасида шундай ҳолат учрайди.

Туғма юрак хасталиги қанча эрта аниқланиб даволанса, унинг тўла даволанишига ва инсоннинг кейинги ҳаёти тўлақонли бўлишига умид ҳам шунчалик катта.

Умид стулда оёғини лик-лик қилиб, хуш кўрган шоколадини еб ўтирипти. «Ким шоколадни ўйлаб топганлигини билмайсизми? Зўр одам экан-да, мен ҳам яхши одам бўламан», деб, вақти-вақти билан кўкрагидаги боғловни тузатиб, мулоҳаза юритади Умид.

Бир неча кун илгари юрагида ўтказилган операция муваффақиятли ўтди, оксигенатор ва бошқа керакли дори-дармонларни харажатларини «Сочная долина» савдо маркаси «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик» хайрия акцияси доирасида ўз зиммасига олди.

Акциянинг асл моҳияти ойдин ва тушунарли - ноябрь ойида сотилган «Сочная долина» шарбатларидан тушган пулнинг муайян бир қисми Тошкент педиатрия институтининг кардиожарроҳлик марказининг махсус ҳисоб рақамига жамланган эди. Шу маблағ ҳисобига 15 та кам таъминланган оилада катта бўлаётган ва юракда ўтказиладиган операцияга ўта муҳтож болалар учун оксигенаторлар ва керакли дори-дармон сотиб олинган эди...

Бу ўн бешта «юрак ҳикояларининг» олтинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор...

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя: «Қўлбола мўъжиза»

Юрак ҳикоялари. Бешинчи ҳикоя: Она: Ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, деган хавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб эшитмаган кеча бўлмаса керак

Реклама ҳуқуқлари асосида.