Спорт | 07:19 / 10.02.2016
3817
1 дақиқада ўқилади

Pepsi “Барселона”нинг янги титул ҳомийсига айланиши мумкин

Pepsi компанияси “Барселона” футбол клубининг титул ҳомийсига айланиши мумкин.    

Каталон клуби бу борада АҚШ компанияси билан музокараларни бир неча кун аввал бошлаган ва бу борада анча илдамлаган, деб хабар бермоқда Sport.es нашри.

Гап 5 йиллик шартнома ҳақида кетмоқда, унинг шартларига кўра "Барса" ҳар бир мавсум учун 60 млн евро олади.

Шу билан бирга "Барса" ўзининг ҳозирги ҳомийси Qatar Airways авиакомпанияси билан ҳам музокаралар олиб бормоқда.

Клуб барча вариантларни кўриб чиқмоқда, жумладан кейинги мавсумни титул ҳомийсиз ўтказиши ҳам мумкин.

Таъкидлаш жоизки, Pepsi’нинг юзи унинг кўплаб реклама роликларида суратга тушган "Барса" ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобланади.