МРБ: ИШИД жангарилари жанговор ҳаракатлар вақтида кимёвий қурол ишлатган
ИШИД жангарилари жанговор ҳаракатлар вақтида кимёвий қурол ишлатган, деб айтди АҚШ марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан CBS телеканалига берган интервьюсида.
"Биз ИШИД жанговор ҳаракатлар вақтида кимёвий ўқ-дориларни ишлатган ҳолатлардан хабаримиз бор", деб айтди Бреннан журналист саволига ва бу ўқ-дорилар артиллерия снарядлари бўлганини қўшимча қилди.
Бреннаннинг айтишича, "ИШИД кимёвий ўқ-дориларни яратишда фойдаланиши мумкин бўлган элементларни олишга имкони бўлган". CBS’нинг маълум қилишича, МРБнинг фикрича, жангарилар кичик миқдорда хлор ва иприт заҳарли моддаларини ярата олиш имконига эга.
Бреннаннинг таъкидлашича, бу кимёвий моддаларнинг Ғарб давлатларига юборилиши эҳтимоли мавжуд. "Айнан шунинг учун жангарилар фойдаланадиган контрабанда ва транспорт йўналишларини кесиш керак", деб айтди МРБ директори.
Бреннан "АҚШ разведкаси ИШИДни йўқ қилиш бўйича операцияда", жумладан Сурия ва Ироқда жангарилар ихтиёрида нималар борлиги ҳақидаги маълумотларни олишда фаол иштирок этмоқда.