Виктория ва Дэвид Бекхэм ярим йил айро яшайдиган бўлди
Машҳур одамлар ўзининг жуфти, фарзандлари ва оиласидан узоқда бўлишга кўникиб қолишган. Бироқ бундай айрилиқлар бир ойдан узоққа чўзилмаса бир гап-у, деярли ярим йилга чўзилса бошқа гап.
Яқин орада собиқ футболчи Дэвид Бекхэм ва унинг рафиқаси Виктория ҳам бир-бирларидан узоқда ўз ҳиссиётларини вақт билан синовдан ўтказишларига тўғри келади. Хорижий ОАВлар Виктория ва Дэвид 2016 йилнинг ярмини турли шаҳарларда, қитъаларда бир-бирларидан алоҳида яшашларига тўғри келишини маълум қилмоқдалар. Яқин орада Виктория ўз бизнеси билан боғлиқ ишлар бўйича узоқ давом этувчи сафарга жўнаши керак: собиқ юлдуз ўзининг мода империясини барқарор кенгайтириб бормоқда ҳамда Европа ва Осиёда бир нечта бутиклар очмоқда. Дэвид эса бу орада тўрт фарзанди – Бруклин, Ромео, Круз ва Харперга ҳам оталик, ҳам оналик қилишига тўғри келади.
Дэвид фарзандлари билан одатдагидек Лондонда эмас, балки Лос-Анжелесда яшашига тўғри келади. У бу ерда уйдаги юмушлари билан бирга ўзига тегишли футбл жамоаси билан ишлашига тўғри келади.