Жаҳон | 09:01 / 20.02.2016
5522
1 дақиқада ўқилади

Кэмерон: Буюк Британия ҳеч қачон евроҳудуднинг бир қисми бўлмайди

Буюк Британияга Европа Иттифоқининг "Европа халқларининг янада яқинроқ иттифоқи" тамойили амал қилмайди, деб айтди Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

"Буюк Британия "Европа халқларининг янада яқинроқ иттифоқи" тамойили таъсиридан бутунлайга чиқарилади. Ва у ҳеч қачон евроҳудудга қўшилмайди", деб айтди Кэмерон.

Кэмерон Европа Иттифоқи билан эришилган келишувлар ҳуқуқий мажбурловчи характерга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.