Спорт | 10:25 / 26.02.2016
12234
2 дақиқада ўқилади

5 март: Руслан Чагаев Лукас Браунга қарши

5 март куни Чеченистоннинг Грозний шаҳрида ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев (32-2-1, 21 КО), "Ахмат" бокс клуби вакили сифатида ўзининг WBA Regular чемпионлик камарини австралиялик Лукас Браунга ("Катта дада" лақабли) (23-0-0, 20 КО) қарши жангда ҳимоя қилади.

Руслан Чагаев 1,5 йил олдин айнан Грознийда, 35 минг мухлис билан тўлган "Ахмат-Арена"да Фрес Окендони енгганди.

Бу боксчилар ўртасида реванш ўтказилиши кўзда тутилган, аммо пуэрторикаликнинг жароҳати туфайли бу жанг бекор қилинганди. 5 март кунги жангда Чагаев ғалаба қозонса яна бир марта Окендога қарши рингга кўтарилади, ғалаба қозонган боксчи эса WBA Super учун жанг қилиши мумкин бўлади.

Лукас Браун ўз вақтида афсонавий Жеймс Тонини мағлуб этган, агар Перт шаҳри вакили бўлажак жангда ғалаба қозонса, супероғир вазн тоифасида жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритган биринчи австралиялик боксчига айланади.

Бу жанг кечаси Legend Production томонидан ташкил этилади. Жанг бошловчиси Александр Загорский бўлади.