Жаҳон | 08:29 / 26.02.2016
4688
1 дақиқада ўқилади
Обама ИШИДга нисбатан ҳеч қандай ўт очишни тўхтатиш бўлмаслигини айтди
АҚШ президенти Барак Обама ўзининг мурожаатида АҚШ дунёнинг барча давлатларида исталган имкони бор воситалар билан ИШИДга қарши курашни давом эттиради, деб айтди.
"Биз келгусида ҳам қаерда бўлмасин, ИШИД солаётган хавф билан барча мавжуд воситалар билан курашишни давом эттирамиз", деб айтди Обама.
Обаманинг айтишича, АҚШ Сурия ва Ироқда ИШИД террорчиларига қарши жанговар ҳаракатларни тўхтатмоқчи эмас.
"Аниқ айтишни истардим, ИШИДга нисбатан ҳеч қандай ўт очишни тўхтатиш бўлмайди. Биз улар билан тўхтамасдан кураш олиб борамиз", деб айтди Обама.
Аввалроқ Обама Россия ҳарбий-коинот кучлари операцияси Сурия ҳукуматини кучайтириб, мамлакат ҳудудидаги гуманитар вазиятни ёмонлаштирди, деб айтганди.