Жамият | 16:23 / 04.03.2016
7052
1 дақиқада ўқилади

Ўғри-“харидор” аёл ушланди

Яшнобод туманидаги кийим-кечак савдо расталаридан бирида ўғирлик жинояти содир этилгани маълум бўлди.

Аниқланишича, 30 ёшлар атрофидаги аёл дўконга харидор сифатида кириб, маҳсулотларни кўздан кечиради ва сотувчининг бошқа харидорлар билан мулоқотидан фойдаланиб, қиймати 300 000 сўмлик курткани олиб, пулини тўламай, жуфтакни ростлашга уринади. Бироқ буни вақтида пайқаб, ҳушёрлик қилган сотувчи аёл жиноятчини дўкондан узоқлашмасидан тўхтатиб қолди.

Жанжал ҳуқуқ тартибот ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди. Ўрганиш жараёнида айбланувчи кийимга ҳеч қандай пул тўламагани аниқланди ва жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақида “Огоҳ” нашри хабар бермоқда.