Жамият | 18:46 / 08.04.2016
20169
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк вакили таълим кредити олиш тартиби ҳақида маълумот берди

Ўзбекистондаги олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиётган талабалар учун давлат томонидан кенг имтиёзлар яратиб қўйилган. Жумладан, улар таълим кредитлари олишлари мумкин. Бу ҳақда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосарига асосланиб “Даракчи” нашри ёзган.

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига асосан таълим кредитлари Олий таълим муассасаларида ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 йилгача, магистратурада ўқийдиганлар учун 5 йилгача бўлган вақтда берилади.

2. Муддатли ҳарбий хизматни ўташ даври бу вақтга кирмайди ва ушбу даврда таълим кредитлари учун фоиз ставкалари ҳисобланмайди.

3. Низомнинг 16-бандига кўра, таълим кредитлари бўйича маблағлар шартномада қайд этилган шартларда ҳар ярим йилда ўқиш учун йиллик тўлов миқдорини тенг икки қисмга бўлиш йўли билан ўтказилади.

4. Бунда янгидан қабул қилинган талабалар учун биринчи ярим йилликда, ўқиганлик учун бошланғич тўлов ҳар йилнинг 1 октябригача, иккинчи ярим йиллик учун ўқув йилининг 15 мартигача тўланади.

5. Ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб кредит ҳисобига тўловлар ҳар ярим йилликнинг биринчи ойида, яъни сентябрь ва мартнинг 5-кунидан кечиктирилмай тўланади.